Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Aнтарктидада денгиз музликлари шиддат билан эримоқда

Aнтарктидада денгиз музликлари шиддат билан эримоқда

Aрктика ва Aнтарктида тадқиқот институти олимлари Aнтарктидада денгиз музликлари 1979 йилдан бери энг қуйи миқдоргача камайиб кетганини маълум қилди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар берди.

«Сўнгги 44 йил ичида денгиз музининг рекорд даражада пастлагани қайд этилди», — дейилади нашрда.

Хавотирларга кўра, денгизлар шиддат билан эримоқда, бунга глобал исиш сабаб бўлмоқда. 

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг феврал ойи охирида Aнтарктида денгизлари музининг майдони тахминан 1,8 миллион квадрат километрни ташкил этди. Қор қопламининг ёзги эришидан кейин музлар асосан Уэдделл ва Aмундсен денгизларида қолди.

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ўтган йилнинг феврал ойида Aнтарктида денгиз музининг 1,92 миллион квадрат километрини ташкил этганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг