Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аномал иссиқда экинларни сақлаб қолиш бўйича тавсиялар

Аномал иссиқда экинларни сақлаб қолиш бўйича тавсиялар

Фото: Xabar.uz

Бугун АОКАда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора Хўжаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда аномал иссиқ об-ҳаво шароитида қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаш борасида маълумот тақдим этилди.

Жумладан, иссиқ ҳароратнинг салбий оқибатларини олдини олиш мақсадида қуйидаги тадбирлар тавсия этилади:

Биринчидан, культиваторларни тўлиқ ишга жалб қилиш, ишчи органларини тўлдириш ва балиқ сирти қилиб ўраган ҳолда, эрталаб ва кечки соатларда ишлашини ташкил этиш;

Иккинчидан, туманда мавжуд барча пуркагичларни (ОВХ-600, VP-1, штангали Апполон) кечки соат 19:00 дан кейин эрталаб 7:00 гача ишлашини тизимли ташкил этиш;

Учинчидан, барча техникаларни ва фекаловозларни жалб қилган ҳолда, тизимли равишда маҳаллий ўғит жамғариш ва экскремент (гўнг-навоз) чиқаришни ташкил этиш.

Ҳудудлардаги чорвачилик, паррандачилик ва қўйчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида тўпланган маҳаллий ўғитлар суғорилаётган дала майдонларига бепул олиб чиқилади. 

Тўртинчидан, жойларда мавжуд сув штабларида сувдан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

Бешинчидан, қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сувчилар сонини камида 2-3 мартага ошириш, уларга далада барча шароитларни яратиш ва тунги суғоришга алоҳида эътибор бериш;

Олтинчидан, суғорилаётган ҳар бир майдон “шарбат усулида” суғорилиши, суғоришни қисқа ўқ ариқлардан фойдаланган ҳолда ҳамда мавжуд эгилувчан қувурлар орқали амалга ошириш;

Еттинчидан, микроиқлим ҳосил қилиш ва зараркунандалар кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида, имкон қадар дала атрофларига сув сепиш учун барча машина ва агрегатларни жалб этиш;

Саккизинчидан, ёмғирлатиб суғориш технологиялари жорий этилган ғалла майдонларда экилган такрорий экинларни ушбу сув тежовчи ускуналарни қўллаган ҳолда, суғориш ишлари ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг