Англиянинг «Лестер» клуби хўжайини вертолётда ҳалокатга учради
Кеча, 27 октябрь куни «Кинг Пауэр» стадионида Англия Премьер-лигасининг 10-тури доирасида «Лестер Сити» клуби «Вест Хэм Юнайтед» ни қабул қилди (1:1). Ўйиндан сўнг «Лестер» хўжайини Вишай Шриваддханапрабханинг вертолёти «Кинг Пауэр» автотураргоҳида қулаб тушди.
«BBC» хабарига кўра, дум қисмидаги парраги ишламай қолиши оқибатида вертолёт ўз ўқи атрофида айланиб қолган ва ерга қулаган.
Британия оммавий ахборот воситалари таъкидлашича, бу пайтда «Лестер» президенти вертолётда бўлган ва ҳалок бўлган. Бироқ бу маълумот расман тасдиғини топгани йўқ.
Шриваддханапрабха «Лестер»ни 2010 йили сотиб олганди. 2015/2016 йил мавсумида жамоа ўз тарихида биринчи маротаба Англия чемпиони бўлди.
Айни пайтда 10-турдан сўнг «Лестер» Премьер-лигада 12-ўринни банд этиб турибди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter