Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

 «Лестер» ўз майдонида тор-мор этилди

 «Лестер» ўз майдонида тор-мор этилди

Фото: «Sport.times.am»

Англия премьер-лигасининг (АПЛ) тўртинчи турида «Лестер» ўз майдонида «Вест Хэм»га мағлуб бўлди. Бу ҳақда «Лента.ру» мухбири хабар берди.

Учрашув 4 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтди ва 3:0 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди. Майкл Антонио, Пабло Форнальс ва Жаред Боуэн дарвозани ишғол қилишга муваффақ бўлишди.

«Лестер» учун ушбу мағлубият мавсумдаги биринчиси бўлди. Жамоа ҳисобида тўққиз очко бўлиб, чемпионатда иккинчи ўринда бормоқда. «Вест Хэм» олти очко жамғариб, еттинчи поғонадан жой эгаллади.

Кейинги турда «Лестер» 17 октябрь куни ўз майдонида «Астон Вилла»ни қабул қилади. «Вест Хэм» эса ўшандан бир кун кейин меҳмонда «Тоттенхэм» билан ўйнайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг