Андрей Канчельскис «Навбаҳор»ни 1,6 миллион долларга «туширадими?»
Андрей Канчельскис ва «Навбаҳор» ўртасидаги ишни ФИФА россиялик мураббий фойдасига ҳал қилган. Бу ҳақда «Матч ТВ» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, қабул қилинган даъволар фоизлар билан бирга 1,6 миллион доллардан ошган. «Навбаҳор» ушбу суммани 30 кун ичида тўлаб бериши лозим.
Канчельскис «Навбаҳор» билан маошларини вақтида олмагани учун шартномани бекор қилганди. Шундан сўнг у шартнома бекор қилингани учун компенсация олиш учун ФИФАга ариза ёзган.
«Навбаҳор» матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.
Баёнотда айтилишича, ФИФАнинг Футболчилар мақоми бўйича қўмитаси томонидан 2021 йил 25 август кунги «Навбаҳор» клуби ва Андрей Канчельскис иши бўйича қабул қилган FPSD-256-сонли қарори ҳали қонуний кучга кирмаган.
«Навбаҳор» ПФК ушбу қарор қайси асосларга кўра қабул қилингани бўйича хабардор қилинмагани сабабли, тегишли тартибда эътироз (шикоят) йўллайди.
«Навбаҳор» ПФК ФИФА қабул қилган мазкур қарорнинг асословчи («мотивировочний») қисмини ҳали олмаган, қарорнинг нима сабабдан бундай кўриниш олганидан бехабар. Қачонки, мазкур қарор юзасидан асословчи сабаблар кўрсатилиб, жараёндан тўлиқ хабардор бўлганидан кейин ушбу қарорга эътироз билдирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter