Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонлик табиб фаолияти бўйича Бош прокуратура ахборот берди

Андижонлик табиб фаолияти бўйича Бош прокуратура ахборот берди

Фото: «Kun.uz»

Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан 2019 йил 19 январь куни ижтимоий тармоқлар орқали кенг муҳокама қилинган табиб Х.И.нинг фаолиятини ўрганиш ҳаракатлари олиб борилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Фуқаро Х.И. Шаҳрихон шаҳар «Наврўз» МФЙ, Ҳуррият кўчасида табиблик фаолияти билан шуғулланиб келган.

Унинг хонадонига кунига 300-400 нафар фуқаролар, асосан Шаҳрихон тумани, қўшни туман-шаҳарлар, вилоятлар ва хатто қўшни Республикаларда яшовчи фуқаролар келиб кетган. Ташриф буюраётган фуқароларнинг аксариятини юрак-қон томир, эндокрин тизими ва бошқа оғир касалликлар бўйича мурожаат қилаётганлар ташкил қилган.

Халқ табобати соҳасидаги қонунчиликда белгиланган талаблар, халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий хизмат кўрсатувчи шахсларнинг ҳуқуқий мақоми ва улар томонидан кўрсатилган хизматлар оқибати учун жавобгарлик белгиланганганлиги тўғрисида Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан 28.11.2018 йилда Х.И.га тушунтириш бериш билан бирга, лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан махсус рухсатнома олмасдан шуғулланган тақдирида жавобгарликка тортилиши ҳақида расман огоҳлантирилган.

Лекин, Х.И. огоҳлантирилишига қарамасдан ўзининг ноқонуний фаолиятини давом эттириб келганлиги боис, Шаҳрихон туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан унга нисбатан 13.12.2018 йилда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 165-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги тўғрисида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Шаҳрихон туман маъмурий судига юборилган.

Шаҳрихон туман маъмурий судининг 24.12.2018 йилдаги қарорига кўра, Х.И.га нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари, яъни 1.013.650 сўм жарима жазоси тайинлаган.

Кейинги текширув давомида Х.И ҳозиргача табиблик фаолияти учун лицензия олмаганлиги аниқланган бўлиб, Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан Х.И. келгусида лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан махсус рухсатнома олмасдан шуғулланган тақдирида жиноий жавобгарликка тортилиши хақида расмий огоҳлантирилиб, Шаҳрихон туман ИИБ ва Шаҳрихон туман ДСИ томонидан кўрилган ташкилий чора-тадбирлар натижасида Х.И.нинг ноқонуний фаолияти тугатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг