Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонлик депутатлар президентга очиқ мурожаат билан чиқишди

Андижонлик депутатлар президентга очиқ мурожаат билан чиқишди

Фото: Скриншот

Интернет нашрлари ҳамда ижтимоий тармоқларда халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг бир қатор депутатлари томонидан мурожааат йўлланиб, унда 2021 йил 17 май куни бўлиб ўтган сессияда депутат Шуҳрат Каримовнинг дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида қабул қилинган қарор ноқонунийлиги билдирилган.

Аввалроқ мазкур ҳолат Сенатнинг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятига кўмаклашувчи комиссияси (Махсус комиссия) томонидан назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб борилаётганлиги бўйича хабар берилган эди.

Таъкидлаш жоизки, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ҳар бир масала пухта ва синчковлик билан қонунчиликка таянган ҳолда ўрганиш талаб этилади. Шу боис масалага ҳуқуқий ечим топиш ва адолатли қарор чиқариш мақсадида айни пайтда Махсус комиссия томонидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизматига кўра, тез кунларда ушбу ўрганиш натижалари юзасидан жамоатчиликка батафсил маълумот берилади.

Мурожаатда келтириб ўтилган важлар ўз тасдиғини топган тақдирда, қонунчиликка зид равишда қабул қилинган қарор Сенат томонидан ўрнатилган тартибда бекор қилиниши таъминланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг