Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижондаги туғуруқхонада соғлом чақалоқ вафот этгани айтилганди...

Андижондаги туғуруқхонада соғлом чақалоқ вафот этгани айтилганди...

Жорий йил 30 август куни «Zo‘r TV» телеканалида «Асакадаги туғруқхонадан соғлом боланинг жасади чиқди» сарлавҳали телекўрсатув эфирга узатилган.

Вилоят прокуратураси мазкур хабар юзасидан расмий маълумот берди.

Унга кўра, жорий йилнинг 27 август куни Асака туман ТТБ қарашли 2-туғруқ комплекси шифокорлари томонидан ҳомиладор бемор З.Ж. нинг қорнида нобуд бўлган ўғил жинсли хомила жарроҳлик йўли билан олинган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Асака туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

«Текширувлар натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», – дейилади вилоят прокуратураси хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг