Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижондаги санъат мактабига Шерали Жўраев номи берилади

Андижондаги санъат мактабига Шерали Жўраев номи берилади

Президент жамоатчилик билан бўлиб ўтаётган йиғилишда ўзбек қўшиқчилик санъати ривожида ўчмас из қолдирган Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти, Алишер Навоий мукофоти совриндори, машҳур ҳофиз Шерали Жўраев номи алоҳида ҳурмат билан эсга олинишини таъкидлади.

Давлат раҳбари, шунингдек, Андижон шаҳридаги санъат мактабига Шерали Жўраев номини бериш таклифини илгари сурди.

«Бу мактаб Мусиқа ва санъат коллежига айлантирилиб, грант асосида замонавий кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади. Янги ўқув ва турар жой биноси, зарур инфратузилма объектлари барпо этилади, шунингдек, Шерали Жўраев бюсти ўрнатилади», – деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг