Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерали Жўраев. «Ўзбегим»нинг яралиш тарихи

Шерали Жўраев. «Ўзбегим»нинг яралиш тарихи

"Онагинам..." Ака-укалар Ҳалим, Зокир, Шерали, Салим Жўраев.

Машҳурлар билан боғлиқ воқеаларнинг талқини турлича бўлади. Оғиздан-оғизга кўчиш асносида, ҳикоячининг маҳорати, фантазиясига қараб, тафсилотлар ҳам ўзгариб боради. Мана шу воқеанинг ҳам интернетда бошқача талқинларини ўқидим, айтиш керак, улар ҳам жуда чиройли. Айниқса, Шерали ака шеърни оқ кўйлагига ёзиб олган жойи жуда таъсирли чиққан. Лекин мен бу ҳикояни ҳофизнинг ўзидан қандай эшитган бўлсам шундайлигича ёздим. Озгина жило бериб, нуқта-вергулини тўғриладим, холос. Ўқиганларга маъқул келса, хурсанд бўламан.

«...Тошкентда талабаман. Студентнинг ҳаётини биласиз, бир кун оч, бир кун тӯқ. Чӯнтакка бир оз барака кирсин, деб тӯйларгаям чиқиб турамиз. Шундай тӯйларнинг бирида шу маҳаллалик бир врач киши, ёш шоир Эркин Воҳидовнинг янги шеъри деб, «Ӯзбегим»ни ӯқиди (Ажабо! У пайтлардаги тӯйларда шеърхонликлар ҳам бӯларкан-да!)

Шеърни эшитдиму ҳаловатим йӯқолди. Шу шеърни менга ёзиб беринг, ашула қиламан, деб бояги одамга чиппа ёпишволдим. Лекин у, шеър ҳали матбуотда чиқмаган, у-бу деб, ҳеч бергиси келмайди-да. Менам қўймадим. Охири, ёзиб беришга қоғоз йӯқ, деб баҳона қилди. Ӯша пайтларда тӯйларда столнинг устига дастурхон ӯрнига қалин, сарғиш қоғоз ёзишарди. Ӯша қоғоздан каттагина парчасини шарт йиртдим-да, мана қоғоз, дедим. Иложсиз ёзиб берди. Ўша заҳоти тӯғри нефть техникумининг ётоқхонасига пиёда жӯнадим. У ерда қӯқонлик оғайниларим туришарди.

Мутолаа.

Ярим кеча... Йӯлда  кетяпману хаёлимга ўз-ўзидан ашуланинг куйи келяпти. Ётоқхонага кириб, ўртоқларим билан кӯришар-кӯришмас, менга битта рубоб топиб беринглар, дедим. Рубоб обкелишди. Шундай кроватга ӯтирдим-у, йӯл бӯйи кӯнглимда пишириб келган ашулани айтдим. (Шу жойида Шерали ака, «бу ашуланинг биринчи эшитувчилари ӯша қӯқонлик баллар («баллар» сӯзини соф қӯқончасига айтадилар), сизнинг «земляк»ларингиз бӯлган», деб куладилар).

«Ўзбегим»ни биринчи марта катта даврада айтишим ҳам қизиқ бӯлган.

Орадан уч-тўрт кун ӯтиб, Эски шаҳарга тӯйга бориб қолдик. Кундуз куни эди. Бошида менга навбат бермай туришди. У вақтлар тӯйларда ашула айтилаётганда дастурхонга овқат тортилмас эди. Лекин тӯйнинг бошқарувчиси менга айни ош тарқатилаётганда навбат берди. Ӯша ердаги ашулачиларнинг торини сӯраб олиб ӯртага чиқдим. Чиқдим-у, «Тарихингдур минг асрл-а-а-а-р», деб ниҳоятда баланд пардада бошладим. Ош тарқатаётган ӯспиринлар, йигитлар қӯлида лагани билан турган жойида қотиб қолишди. Ош еяётганлар ҳам тӯхтади. Ӯзим-чи, ӯзим?! Ашулани айтяпман-у, хоҳ ишонинг-хоҳ ишонманг, ердан бир ярим-икки метр кӯтарилиб, худди ҳавода муаллақ тургандайман.

Ёдингдаму ёшлигимиз...

Ашулани тугатганимдан кейин ҳамма уч-тўрт секундча жи-им  турди-да, кейин бирданига қийқириқ бӯп кетди. Очиғи, нима қилиб қӯйдим экан, деб ўзим ҳам чӯчиб кетдим. Ашулачиларга торини тутқаздим-у кӯчага қараб югурдим. Ана шунақа бӯлган бу ашуланинг тарихи», деб ҳикоясини якунлайди ҳофиз.

Мен эса Шер ака ӯшанда бу қадар қийқириқ, хитобларга сабаб бӯладиган нима қилиб қӯйган эканлар, деб ӯйга чӯмаман. Ва жавобиниям топгандек бӯламан: Шерали ака Худо берган истеъдоди, савқи табиийси билан битта эшитгандаёқ зўр шеърнинг қудратини ҳис қилиб, уни одамларнинг жон томирларини жимирлатиб юборадиган даражадаги ўлмас қӯшиққа айлантириб қӯйган эди ӯшанда. Шу боис, мана, эллик йил бўляптики, ҳар гал «Ӯзбегим» янграганида ӯша хитоблар, ӯша олқишлар қайта-қайта авжга чиқаверади.

Бир қўшиқ куйлайки...» китобидан)

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг