Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижондаги Бобур майдони ўрнида замонавий бизнес марказ қурилади

Андижондаги Бобур майдони ўрнида замонавий бизнес марказ қурилади

Андижон шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур ёдгорлиги ўрнатилган майдон ўрнида замонавий бизнес марказ қурилади.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, айни кунларда вилоят марказидаги «Бобур» шоҳ кўчасида жойлашган чорраҳада йўл ўтказгич (кўприк) қурилмоқда.

Шоҳ ва шоир Бобур хотирасига атаб, барпо этилган майдон эса янги қурилаётган кўприк яқинида жойлашган бўлиб, лойиҳа қурилиши якунлангач, «ушбу майдон анчайин ёпиқ кўринишга келиб, майдоннинг бир қисми кўприк остида қолади».

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг билдиришича, мазкур масала юзасидан илмий кенгаш вакиллари, Бобуршунослар ҳамда Андижон оқсоқоллари бошчилигида муҳокама бўлиб ўтган ва тегишли хулосага келинган.

Унга кўра, Бобур ҳайкали унинг ўзи туғилиб ўсган «Эски шаҳар» ҳудудидаги «Регистон» майдонига кўчирилади.

«Ҳозирда бу режани амалга ошириш учун катта тайёргарликлар кўрилмоқда», – дейилади расмий маълумотда.

Аввалги майдон ўрнида эса бизнес марказ ҳамда аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган бошқа турдаги замонавий бинолар барпо этиш лойиҳаси таклиф этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг