Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда «Халқ банки»нинг 11 нафар ходими қамоққа олинди

Андижонда «Халқ банки»нинг 11 нафар ходими қамоққа олинди

Фото: «Xabar.uz»

«Халқ банки»нинг Андижон вилояти Амалиёт бўлимининг 13 нафар ходими катта миқдордаги маблағларни ўзлаштирганликда айбланмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновга таяниб «Газета.uz» хабар берди.

Бош прокуратура томонидан АТ «Халқ банки» Андижон вилояти Амалиёт бўлими ходимлари ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов давомида банк ходимлари 4,6 млрд сўмни ўзлаштирганликлари аниқланган. Ушбу камомадга йўл қўйган 13 нафар банк ходимларига ЖК 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан айб эълон қилинган. Уларнинг 11 нафарига қамоқ, 2 нафарига гаров эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Тергов харакатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг