Андижонда уй ёниб кетди
Кеча, 22 июль куни Андижон вилояти Олтинкўл тумани «Оқтепа» МФЙ Қўшқайрағоч кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда ФВБ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 22 июль куни соат 22:10 да ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 22:16 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:21 да ўраб олинган ва соат 22:56 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида уйнинг 95 кв.м майдонда томи, шифти ва уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйнинг 150 кв.м майдони сақлаб қолинган.
Ёнғинни сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter