Андижонда ўзини «ички ишлар органи ходими» деб таништириб...
2022 йил 1 апрель куни соат 11:00да, номаълум шахс Андижон шаҳрида жойлашган «А.Навоий» истироҳат боғида ёнидан ўтиб кетаётган Булоқбоши туманида яшовчи 18 ёшли М.И.ни тўхтатади.
У ўзини ИИО ходими эканлигини, гўёки ушбу ҳудудда профилактик ишларини олиб бораётганлигини айтиб, ёнидаги уяли телефон аппаратида тақиқланган видео лавҳалар, эгнидаги кийимларида тақиқланган нарсалар бор ёки йўқлигини текшириб кўриши кераклигини тушунтириб, ушбу нарсаларни унга тақдим қилишини талаб қилади.
Сўнг М.И.га тегишли бўлган нархи 1.500.000 сўм бўлган «Redmi 9C» русумли телефон аппаратини ҳамда шимининг чўнтагидаги 470.000 сўм пулларни олиб, воқеа жойидан қочиб кетади.
Бундан ташқари, у жиноий ҳаракатларини давом эттириб, жорий йилнинг 8 апрель куни соат 15:15да Андижон шаҳар Эркин МФЙда жойлашган «Регистон» майдонида Олтинкўл туманида яшовчи 20 ёшли Т.О.нинг ёнига келиб, унга ҳам юқорида кўрсатилган важларини келтиради.
Унга тегишли нархи 2.000.000 сўмлик «Samsung A10S» русумли уяли телефонини сўраб олиб, телефон аппаратини қайтариб бермасдан, очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, воқеа жойидан қочиб яширинади.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Андижон шаҳида яшовчи, ҳеч қаерда ишламайдиган, муқаддам судланган 27 ёшли А.И. содир этканлиги аниқланиб, ундан талончилик йўли билан қўлга киритилган Т.О.га тегишли «Samsung A10S» русумли уяли телефони ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми «а» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан «қамоққа олиш» тарздаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда ушбу шахсларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter