Андижонда ўсмирлар жанжали пичоқбозликка айланди
2020 йилнинг 6 март куни, соат 18:00 да Андижон шаҳар Тикланиш кўчасида 17 ёшли Ш.А. ва 19 ёшли И.Қ.,лар ўзаро тортишиб, жанжаллашиб қолди. Жанжал вақтида Ш.А. ёнида бўлган пичоқ билан И.Қ.нинг биқин қисмига уриб жароҳат етказган. Натижада И.Қ. касалхонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давомида пичоқ ўрнатилган тартибда олинган, Ш.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўрилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, шу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида, фарзандларингиз ёнида совуқ қурол олиб юрган ёки юрмаганлигини текшириб назорат қилиб туришингизни сўраймиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter