Андижонда она ўзини ва 2 нафар фарзандини сойга ташлади
Кеча, 25 июнь куни Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида яшовчи Б.А. «Урғи» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Шаҳрихонсой каналига ўзини ва бирга яшаган фарзандлари М.А. ҳамда Ш.А.ни ташлаб юборган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ҳодиса гувоҳи бўлган Урғи маҳалласида яшовчи Ш.М. уларни сойдан чиқариб олганига қарамай, фарзандлар воқеа жойида вафот этган. Мудҳиш ишга қўл урган она эса касалхонага ётқизилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter