Андижонда машинист ёрдамчиси бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига қарашли Андижон вилояти Асака туманидаги «Ахтачи» темир йўл бекатида бахтсиз ҳодиса юз берди. Бу ҳақда Андижон вилоят ички ишлар бошқармаси маълумотига таяниб, «UZ24» хабар берди.
Шу йилнинг 27 сентябрь куни соат 01:15да «Қўқон» локоматив депоси Андижон филиали машинист ёрдамчиси Баҳромов Достонбек тепловоз тепасидаги сувни кўриш мақсадида унинг устига чиқади.
Достонбек эҳтиётсизлик туфайли юқори кучланишли электр симига тегиб кетиб, ток уриши натижасида воқеа жойида вафот этади.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter