Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда ҳайдовчилар ногиронларни автобусга чиқармади

Андижонда ҳайдовчилар ногиронларни автобусга чиқармади

Ижтимоий тармоқларда Фарғоналик блогер Олимжон Ҳайдаров томонидан Андижон шаҳридаги автобус йўналишларида имконияти чекланган фуқароларнинг жамоат транспорти хизматидан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш мақсадида ўтказилган ижтимоий тажрибаси тўғрсидаги видеоролик тарқалган.

Мазкур ижтимоий тажриба давомида йўналишларда фаолият кўрсатаётган автобус ҳайдовчилари турли баҳоналар билан ногиронлиги бўлган шахснинг жамоат транспорти хизматидан фойдаланишини рад этишганини кўриш мумкин.

Ушбу ҳолат Андижон вилояти Транспорт бошқармаси томонидан назоратга олинган ва махсус ишчи гуруҳи тузилиб ўрганилган. Ўрганиш давомида «Alpomish Merosi» МЧЖ томонидан йўналишларда фаолият юритаётган барча янги автобусларда пандус (аппарель) ускунаси техник соз ҳолатда экани аниқланган.

Бироқ корхонага ишга янги қабул қилинган ҳайдовчилар аксарияти ушбу ускунадан тўғри фойдаланишни билишмагани айтилган. Юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда 22 июнь куни вилоят транспорт бошқармасида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилган.

Йиғилишда барча тоифадаги йўловчиларга сифатли транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил этиш, пандус (аппарель) билан жиҳозланган автобус ҳайдовчиларига зарурат туғилганда ушбу ускунадан тўғри фойдаланган ҳолда йўловчиларга хавфсиз хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг