Андижонда дам олиш маскани ерлари тадбиркорга бериб юборилган. Ҳолатни прокуратура ўрганади
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Андижон шаҳар Маданият бошқармаси тасарруфида бўлган 272 минг 908,5 кв. метр майдонда жойлашган «Қорадарё» дам олиш маскани (халқ орасида «Русалка» номи билан машҳур)га тегишли ер майдони ва ёрдамчи биноларининг тадбиркор эгалигига бериб юборилгани ҳолати ўрганиб чиқилганини маълум қилди.
Аниқланишича, Андижон шаҳар ҳокимининг 2018 йил 22 майдаги 583-Қ-сонли қарори билан Андижон шаҳар Маданият бўлими тасарруфидаги 272,9 минг метр квадратга эга дам олиш маскани ер майдони ва ёрдамчи бинолари тадбиркорлик фаолияти учун ажратиб берилган.
Ўрганиш мобайнида мазкур ҳолатнинг қонун талабларига мувофиқлигини текшириш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига сўровнома юборилган.
Шунингдек, Агентлик ўрганиш якунлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун Бош прокуратурага юборилганини маълум қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter