«Андижон-Термиз-Андижон» йўналишида янги йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади
Юртдошларимизга мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларига саёҳат қилишлари ҳамда уларга янада кўпроқ транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида 2021 йил 22 августдан бошлаб «Андижон-Термиз-Андижон» йўналишида 660/659-сонли йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳафтанинг якшанба кунлари соат 14:34 да Андижондан ҳаракатини амалга оширадиган 660-сонли йўловчи поезди Марғилон, Қўқон, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қарши каби йирик шаҳарлардан ўтиб, Термиз шаҳрига етиб боради.
Шунингдек, 659-сонли йўловчи поезди 23 августдан бошлаб ҳар ҳафтанинг душанба кунлари соат 15:25 да Термиз темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади.
Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter