Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижон шаҳри ҳокими қамоққа олиндими?

Андижон шаҳри ҳокими қамоққа олиндими?

Жиноят иши доирасида кеча, 6 июнь куни Андижон шаҳри ҳокими Баҳром Ҳайдаров гумонланувчи тарикасида процессуал тартибда ушланган.

Яқин 48 соат ичида унга нисбатан қандай эҳтиёт чораси қўлланилиши ҳал этилади. «Қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўланиладими ёки гаров ёинки «уй қамоғи»ми — буни прокуратура ҳал қилади.

Бош прокуратуранинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

Аввалроқ Баҳром Ҳайдаров бир гуруҳ шахслар билан 48 млрд. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилгани, тергов иши доирасида 37 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, уларнинг 32 нафари қамоққа олинганига оид хабарлар ўз тасдиғини топганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг