Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижон шаҳар Халқ таълими бўлими бошлиғи пора билан ушланди

Андижон шаҳар Халқ таълими бўлими бошлиғи пора билан ушланди

Скриншот

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда давлат хавфсизлиги хизмати Андижон вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбирда ўтказилди.

Маълум бўлишича, фуқаро яна бир фуқаронинг ишончига кириб халқ таълими тизимида ишловчи юқори лавозимда ишлайдиган «акахон»лари орқали халқ таълимида ишлайдиган танишларини аттестациядан ўтказиш, икки нафар танишини мактаб директорлиги, дугонасини мактаб директори ўринбосари лавозисига тайинлаш масаласини  ҳал қилиб беришни ваъда қилган.  Эвазига 8400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Тадбир давомида фуқаро айбига тўлиқ иқрор бўлиб пушаймонлигини айтган.

Фирибгар фуқаро  8400 АҚШ долларининг бир қисмини Андижон шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғига беришини маълум қилгач унинг кўрсатмаларига асосан, тадбир давом эттирилади.

Андижон шаҳар Халқ таълими бўлими бошлиғи юқоридаги масалаларни ижобий ҳал қилиш эвазига 900 АҚШ долларини пора тариқасида фуқародан олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланади. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар Халқ таълими бошлиғига нисбатан жиноят кодексининг 210-моддаси, фуқарога нисбатан эса 168- ҳамда 28-, 211-моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг