Амударёлик фуқаронинг 9 йил олдин газга тўлаган пуллари «топилди»
Амударёлик фуқаро Т.Атажонов туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди.
Мурожаатда айтилишича, Т.Атажановнинг 2009 йилда табиий газ учун ўз нафақасидан ҳар ой тўлаб қўйган пуллари ҳисоб рақамига ўтмай қолган. Туман газ идораси ходимлари томонидан қарздорлиги тўғрисида огоҳлантирилган.
Мурожаат жамият ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди. Натижада истеъмолчининг 9 йил илгари бир неча ойига табиий газ учун тўлаган пул маблағи реестрларида истеъмолининг газ дафтарчасининг абонент рақами кўрсатилмаганлиги сабабли эгаси аниқлангангунга қадар 8888-сонли абонент рақамига автоматик тарзида ўткизлганлиги аниқланди.
Муаммо фуқаронинг фойдасига ҳал этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter