Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Амударёлик фуқаро хотини ва икки яшар қизини бўғиб ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди

Амударёлик фуқаро хотини ва икки яшар қизини бўғиб ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди

Иллюстратив фото

Қорақалпоғистоннинг Амударё тумани даҳшатли қотиллик содир этилди. Туманнинг Қипчоқ маҳалласида истиқомат қилувчи 27 ёшли С.Д. ўз уйида хотини (1995 й.т.) ва икки яшар қизини бўғиб ўлдирди. Сўнг ўз уйининг омборхонасида ўзини-ўзи осди.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, ҳолат юзасидан  ЖК (Жиноят кодекси)нинг 97-моддаси 2-қисми (икки ёки ундан ортиқ шахсни қасддан ўлдириш) «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноятни келтириб чиқарган сабаб ва омилларга тергов йўли билан аниқлик киритилади.

Жиноят иши Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг