Амударёда келин қайнотасини кетмон билан жароҳатлади
Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида яшовчи 25 ёшли Р.С. исмли аёл уйида оилавий жанжал оқибатида қайнотаси 62 ёшли Ф.Х.нинг орқа кўкрак қисмига кетмон билан уриб жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Натижада Ф.Х. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Р.Собирова ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter