Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Амударё устидан ўтувчи қўшма кўприк қурилмоқда

Амударё устидан ўтувчи қўшма кўприк қурилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 12-13 декабрь кунлари Хоразмга ташрифи давомида Хоразм вилоятини Қорақалпоғистон Республикаси билан боғловчи, Амударё устидан ўтадиган янги темир йўл ва автомобил йўли қўшма кўпригини ҳамда Қораўзак туманидан Амударё ва Гурлан туманлари орқали Шовот туманигача 80,2 километрлик темир йўл қурилишини амалга ошириш топшириғини берган эди.

Мутахассисларнинг айтишича, янги қуриладиган кўприк ва кўприкка қадар бўлган 10 километрга яқин темир йўл ҳамда кўприкдан кейинги ҳудудда 70 километрдан ортиқроқ темир йўлнинг барпо этилиши натижасида 240 километр ортиқча ҳаракатланишнинг олди олинади. Натижада автомобил ҳамда темир йўл йўналишида ташилаётган юкларнинг манзилга етиб бориш вақти ҳам 6 соатга қисқаради.

Бундан ташқари, ушбу кўприк орқали ўтаётган юкларнинг йиллик самараси 150 миллиард сўмга яқин бўлади. Шунингдек, бугунги кунда Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси ўртасидаги темир йўл орқали ташилаётган юкларнинг ўртача ҳажми 12 миллион тоннани ташкил қилаётган бўлса, янги кўприк ҳамда темир йўл қурилганидан сўнг юклар ҳажми лойиҳанинг ўзини оқлаш муддатига етиб боргунга қадар 20-25 миллион тонна атрофида бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг