Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Америкаликлар нега сунъий гўшт ейишга мажбур бўлишяпти?

Америкаликлар нега сунъий гўшт ейишга мажбур бўлишяпти?

Фото: «Yandex.ua»

Коронавирус пандемияси туфайли гўшт етишмовчилиги натижасида америкаликлар сунъий гўштга ўтишга мажбур бўлишди. У эса табиий гўштга қараганда қимматроқ, деб ёзади «Wired».

«Nielsen»нинг маълумотига кўра, 2020 йил 2 февралдан 2 майгача альтернатив гўшт савдоси ҳажми 264 фоизга ошган. Бунга йирик гўшт корхоналари ёпилиши, етказиб беришдаги узилишлар, табиий гўшт танқислиги ва нархининг қимматлашиши сабаб бўлди.

Ўсимлик таркибий қисмларидан гўшт ишлаб чиқарувчи «Beyond Meat» бу йил биринчи чоракдаги савдо ҳажми ўтган йилгига қараганда 50 фоизга ошганини маълум қилди. Мазкур бозорнинг яна бир иштирокчиси — «Impossible Foods» компанияси эса йил бошидан бери чакана савдо дўконларининг сони 18 баравар ошганини таъкидламоқда.

Компаниялар хоҳлаган вақтда ишлаб чиқаришни тўхтатиши ёки, аксинча, унинг ҳажмини кўпайтириши мумкин. Фермерлар эса жониворлари етарлича катталашишини кутишга мажбур. Устига-устак, «Beyond Meat» вакилининг сўзларига кўра, битта гамбургер тайёрлаш учун компания фермерга қараганда 99 фоиз кам ер ва 93 фоиз кам сув ишлатади.

Мамлакатдаги кўпгина катта-катта заводлар пандемия туфайли ўз ишини тўхтатишга мажбур бўлди. Ахир гўштни қаерга ҳам жўнатади?! Шу боис америкалик фермерлар жониворларни ўлдиришга ёки секин ўсиши учун парҳезга ўтказишга мажбур бўлишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг