Таксичиларга рақиб пайдо бўлмоқда

Феникс (АҚШ, Аризона штати) аҳолиси ҳадемай ҳайдовчисиз таксиларда юриш имконига эга бўлади. Чунки «Google» компанияси «Waymo» сервисини кенгайтирмоқда, деб хабар берди BBC.
Ҳайдовчисиз таксилар синовлари «Waymo»нинг танланган мижозлари орасида аввал ўтказилаётган, бироқ коронавирус пандемияси сабабли тўхтаб қолганди.

Ўзиюрар таксилардан даставвал «Waymo» иловаси эски мижозларининг дўстлари ва қариндошлари фойдаланишлари мумкин бўлади, кейин навбат бошқаларга ҳам келади. Таъкидлаш керакки, бу хизмат ваъда қилинган муддатидан икки йилга кечикмоқда, сабаблари эса маълум.
Автомобиллар масофадан назорат қилинади, транспорт воситалари операторлари фавқулодда вазиятларда, масалан, йўл ёпилиб қолганида жараёнга қўшилишади.
«Ars Technica» маълумотига кўра, бошланишига ҳайдовчисиз таксилар хизмати билан Феникс ва чор-атрофидаги шаҳарчалар — Чандлер, Темпе ва Месанинг 130 квадрат километри қоплаб олинади.
Ҳайдовчисиз таксини жами қанча одам «тута олади», буни компания ҳозирча очиқламаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter