Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Америкалик машҳур сиёсатчи гўр оғзидан қайтди (фото)

Америкалик машҳур сиёсатчи гўр оғзидан қайтди (фото)

Анъанага кўра ҳафта давомида рўй берган энг муҳим 7 ҳодисани ёдга оламиз.

1. Cуриялик дарбадар оилалар турк–юнон чегарасида. Cурияда вазият кескинлашгач, қочқинлар сони янада ошади. Бир неча миллион сурияликни бағрига олган Туркия янги қочқинларни қабул қилишга тайёр эмаслигини билдириб, Европа иттифоқи билан чегараларни очиб юборди.
Фото: «AP»
2. АҚШ президентлигига номзод, собиқ вице-президент Жо Байден сайловчилар даврасида музқаймоқхўрлик қилмоқда. Сўнгги ойларда демократик партия вакили бўлган сиёсатдоннинг рейтинги кескин пасайиб, сайловда номзод бўлиши ҳам савол остида қолган эди. Аммо кутилмаганда «Cуперсешанба» деб аталган овоз беришлар якунида у президент Дональд Трампнинг асосий рақибига айланди. «Мен гўр оғзидан қайтдим» деди ғалабадан мамнун Байден.
Фото: «Reuters»
3. Бразилиянинг жануби-шарқий музофотларида бир неча кун давомида ёққан кучли ёмғир оқибатида 20 га яқин киши қурбон бўлди, ўнлаб одам дом-дараксиз йўқолди.
Фото: «AP»
4. Коронавирусдан юрак олдириб қўйган хитойликлар ҳатто жониворларга ҳам гигиеник ниқоб тақмоқда. Айни пайтда Covid-19 эпидемияси дунёнинг 90 мамлакатига ёйилган. Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу хасталикдан 3400 киши вафот этди, вирусга чалинганлар сони 105 мингдан ошиб кетди.
Фото: «Reuters»
5. Ғазонинг Нусейрат лагери новвойхонасида юз берган ёнғинда 11 киши нобуд бўлди, 53 киши жароҳатланди. Газ баллони портлаши оқибатида юзага келган ёнғин жафокаш фаластинликлар учун икки карра кучли синов бўлди.
Фото: «Anadolu Ajansı»
6. Акробат Ник Валленда Никарагуадаги Масая вулқони устида тортилган салкам 600 метрли дор устида. Шу тариқа у Масая вулқони устидан ўтган илк дорбозга айланди.
Фото: «AFP»
7. Россиянинг Буюк Новгород шаҳрида Масленица муносабати билан ўтказилган беллашувдан лавҳа. Масленица – шарқий славян халқларида қиш тугаб, кўклам келиши арафасида нишонланадиган қадимий байрам. Фото: «AP»

С.Салим тайёрлади

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг