Америкалик ҳарбийлар Ўрта Ер денгизида вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди
Пентагон Фаластин-Исроил можаросининг кучайиши ва америкаликларни Исроил ва Ливандан эвакуация қилиниши эҳтимолидан хавотирланиб ҳарбий вертолётларини тайёрлашга киришган. Ана шундай вертолётлардан бири Ўрта Ер денгизи устида машғулотда қатнашаётиб ҳалокатга учрагани айтилмоқда.
ОАВда ёзилишича, MH-60 ҳарбий вертолёти Кипр жануби-шарқий қирғоқлари яқинида қулаган, шундан сўнг қидирув-қутқарув операцияси ўтказилган.
АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин бўлган америкалик беш нафар ҳарбий хизматчи ҳарбий вертолётнинг қулаши оқибатида ҳаётдан кўз юмганини тасдиқлаган.
«Биз Ўрта Ер денгизида машқлар чоғида беш нафар америкалик ҳарбий хизматчининг фожиали ҳалок бўлганидан қайғурамиз», – дейилади вазирнинг 12 ноябр, якшанба куни чоп этилган расмий баёнотида.
Айрим манбалар ҳалокат вертолётга ҳавода ёнилғи қуйиш вақтида содир бўлгани ҳақида ёзишган. Ҳодисага оид бошқа тафсилотлар очиқланмаяпти.
Исроил-Фаластин можароси кучайиши ортидан АҚШ Яқин Шарқ минтақасига қўшимқа ҳарбий кучларни йўналтилган. Хусусан, у ерга 11 минг нафар ҳарбийни ўзига сиғдирган иккита USS Gerald Ford авиаташувчиси юборилгани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter