Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Америкалик дипломат жосус бўлиб чиқди

Америкалик дипломат жосус бўлиб чиқди

Мануэл Роча.

Фото: Miami Herald

АҚШнинг Боливиядаги собиқ элчиси Мануэл Роча Куба манфаатлари учун жосуслик қилгани туфайли 15 йилга қамалди. Америка суди тегишли ҳукмни чиқарди.

CNN телеканали хабарига кўра, судя дипломатни чет эл ҳукумати агенти сифатида фитна уюштиргани учун беш йил муддатга, шу фаолиятни юритгани учун ўн йил муддатга озодликдан маҳрум этди.

Аввалроқ Роча бир неча ўн йиллар Куба жосуси бўлганига иқрор бўлганди. Майамидаги федерал суд эшитувларида у ўзига қўйилган ҳар икки айблов бўйича айбини бўйнига олган.

Тергов маълумотларида айтилишича, Роча Куба махсус хизматлари томонидан 1973 йилда ёлланган. Унинг икки хил ҳаёт тарзини ниқоблаш учун махсус афсона ўйлаб топилган.

Маълумот учун: Мануэл Роча (1950 йилда Колумбия мамлакатида туғилган) АҚШ Давлат департаментида 1981 йилдан 2002 йилгача фаолият юритган, жумладан, 1994-1995 йилларда Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши аъзоси бўлган. 1997–2000 йилларда Аргентинадаги, 2000–2002 йилларда Боливиядаги АҚШ элчиси сифатида фаолият юритган. Қолаверса, фаолияти давомида Италия, Гондурас, Мексика ва Доминикан Республикасида ишлаган. Пенсияга чиққанидан сўнг тадбиркорлик билан шуғулланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг