Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«ALSKOM» суғурта компанияси «Kapital Sug’urta» акцияларининг 30 фоизини сотиб олди

«ALSKOM» суғурта компанияси «Kapital Sug’urta» акцияларининг 30 фоизини сотиб олди

Фото: «Spot.uz»

«ALSKOM» суғурта компанияси 13 апрель куни «Alskom-Vita» шўъба корхонаси билан ҳамкорликда «Kapital Sug’urta»нинг 3,3 млрд акциясини сотиб олди, деб хабар берди «Spot».

Бу маълумотлар «Тошкент» республика фонд биржасида келтирилган.

Нашрнинг маълум қилишича, «Kapital Sug’urta» компанияси акциядорлари 9 март куни 3 млрд оддий акцияларини чиқариш ҳақида қарор қилган. Битта акция нархи 1 сўмдан баҳоланган.

«Kapital Sug’urta» — суғурта компанияси 1991 йили ташкил этилган. Компания сайтида у Ўзбекистоннинг биринчи хусусий суғуртачиси сифатида қайд этилган.

«ALSKOM» суғурта компанияси эса 1996 йили ташкил этилган. АКТ вазирлиги корхона ва ташкилотлари унинг таъсисчилари ҳисобланади.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг