«Алишер Усмоновдан бугун яна 5 миллион доллар келиб тушади» – Жамшид Қўчқоров
Халқаро пресс-клубда Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси молия вазири Тимур Ишметов, Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов, соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодманов ва бошқалар иштирокида навбатдаги сессия бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбири хабар бермоқда.
Жамшид Қўчқоров ўз чиқишида мамлакатимизда ЯИМ 1-чоракда ўсгани, ҳатто таҳлилларга кўра, йил якунида инфляция даражасида камайиши кутилаётганини қайд этди.
Унинг таъкидлашича, бизда пандемияга қарши курашда муаммо йўқ.
«Бу борада хайрия ишларида фаол қатнашаётган юртдошларимизни ҳам алоҳида ибрат қилиш ўринли бўларди. Алишер Усмонов 20 миллион доллар моддий ёрдам кўрсатди. У яна 5 миллион доллар пул ҳадя қилди. Бугун ушбу сумма ҳам келиб тушади» – деди вазир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter