Алишер Усмонов ҳали 110-мактабни таъмирлаб бўлгани йўқ
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Тошкентдаги 110-мактабнинг таъмири ҳақида маълумот бериб ўтди. Эслатиб ўтамиз, матбуотда ушбу мактабни россиялик миллиардер Алишер Усмонов таъмирлагани ҳақида хабарлар тарқаган эди. Вазир ушбу ҳолатга қуйидагича муносабат билдирди.
— Матбуотда Алишер Усмонов 110-мактабни таъмирлаб бўлди, деган хабарлар тарқади. Барака топкурлар, сал нафас ростлашга имкон беринглар. Раҳмат Алишер Бурхановичга, мактабни таъмирлаб беришга қарор қилганлари учун. Аммо ҳали таъмир тугагани йўқ, — дейди Шерматов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter