Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алишер Шодмонов ўз вазифасига қайтди

Алишер Шодмонов ўз вазифасига қайтди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида даволаш муолажаларини олаётгани ҳақида аввал хабар берилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилишича, шифокорлар саъй-ҳаракати билан саломатлиги тикланган вазир одатдагидек ўз иш фаолиятини давом эттирмоқда.

Аввалроқ, Алишер Шодмонов даволанаётгани сабаб Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Анварович Мусаевга бир вақтнинг ўзида соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш юкланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг