Алишер Қодиров Қашқадарё ҳокимига ўринбосар бўлди
![Алишер Қодиров Қашқадарё ҳокимига ўринбосар бўлди](https://static.xabaruz.com/crop/1/5/720_460_95_1563782447.jpeg)
Қодиров Алишер Абдулахатович Қашқадарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У 1975 йил Қарши шаҳрида туғилган. Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти ва Тошкент давлат юридик институтларини тамомлаган.
У ҳозиргача Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, вилоят ҳокимининг аввалги ўринбосари Нодир Эркаев Чироқчи туманига ҳоким этиб тайинланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter