Алишер Қодиров президентликка номзодини қўймайди
«Миллий тикланиш» партияси ЎзЛиДеП билан биргаликда президент – Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Бугун, 13 май куни «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгашининг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтди.
Пленум қатнашчилари Шавкат Мирзиёев номзодини Ўзбекистон Либерал-демократик партияси билан биргаликда қўллаб-қувватлаш лозим, деган хулосага келишди.
Пленумда муддатидан илгари президентлик сайловларида Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини илгари суриш бўйича тегишли қарор қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Экологик партиясидан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, «Адолат» СД партиясидан Роба Маҳмудова, O‘zLiDePдан Шавкат Мирзиёев президентликка номзод сифатида кўрсатилиши маълум бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter