Алек Болдуин операторни ўлдириб қўйди
Машҳур Голливуд актёри Алек Болдуин суратга олиш майдончасида оператор аёл ва режиссёрни отиб қўйди. Ҳодиса Нью-Мексико штатининг Санта-Фе округида «Занглаган» фильмини суратга олиш жараёнида содир бўлган.
Айтилишича, актёр сценарийга кўра қуролдан ўқ узиши керак бўлган, реквизит учун тайёрланган қурол эса ҳақиқий ўқ-дорилар билан ўқланган бўлиб чиққан.
Ҳодиса натижасида оператор аёл Алина Хатчинс ва режиссёр Жоэл Соус яраланган. Аёл ҳаво транспорти орқали Албукерке шаҳри касалхонасига ётқизилган, аммо шифокорларнинг уринишларига қарамай вафот этган. Иккинчи ўқ режиссёрнинг бўйин суягига теккан, ҳозирда у касалхонада.
Округ шерифи вакилининг маълум қилишича, ҳозирча Алек Болдуинга нисбатан айблов эълон қилинмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter