Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алдашибди! Бошқарма муносабати ёлғон

Алдашибди! Бошқарма муносабати ёлғон

Фото: «Nasafnews»

Қарши туманидаги марказий йўлнинг абгорлиги ҳақидаги танқидий хабарга Қашқадарё вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси муносабат билдиргани ҳақида маълум қилинганди.

Муносабатда мазкур йўлда таъмирлаш ишлари бошлангани айтилиб, шу пайтгача «Қарши-Талликурон-Касби-Помуқ» йўлида 5,5 млрд сўмлик иш бажарилгани ёзилган ва қатор суратлар илова қилинган. Суратлар эски эканлиги айтилмоқда.

Аммо «Nasafnews» мухбирлари воқеа жойига бориб вазиятни яна ўрганганда, ҳудуддаги йўлда ҳеч қандай таъмирлаш ишлари бошланмагани, йўл бадтар аҳволга келиб қолгани фош бўлди.

Нашр мазкур бошқарма масъуллари берган хабарга ишониб, муаммо бартараф этилаётгани ҳақида берилган маълумот ёлғонлиги учун ўз кузатувчиларидан узр сўраган ва тез орада йўлда таъмирлаш бошланишига умид билдирган.

«Қашқадарёнинг янги ҳокими Муроджон Азимов балки илк ишини мазкур йўлнинг муаммосини ўрганишдан бошлар. Гап кичик ёки ички йўл ҳақида эмас, икки туманни боғлаб турувчи марказий йўлнинг абгорлиги ҳақида кетмоқда», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг