Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Актёр ва блогерлар ёмон мактаблар маънавиятига ёрдамлашади

Актёр ва блогерлар ёмон мактаблар маънавиятига ёрдамлашади

Сериалдан скриншот

1 сентябрдан барча туман ва шаҳарлар кесимида «Намунали мактаб» рейтинги жорий этилади. Ёмон натижа қайд этган мактаблар маънавиятини оширишда эса актёрлар, спортчилар, бизнесменлар ва блогерлар гуруҳи ёрдам беради.

«Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарорига кўра, рейтинг доирасида ҳар ўқув йили якунида умумий ўрта таълим муассасаларида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳолати Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган мезонлар бўйича баҳолаб борилади.

Бунинг учун умумий ўрта таълим муассасаларида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳолатини баҳолаш ва рейтингни юритиш учун туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари бошлиқлари раҳбарлигида махсус комиссиялар тузилади ҳамда уларнинг хулосаларига кўра, умумий ўрта таълим муассасалари рейтинг кўрсаткичлари асосида «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг