АКТ вазири виртуал қабулхонасига «1199» қисқа рақами бириктирилди
Эндиликда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири виртуал қабулхонасига «1199» қисқа рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.
Аҳолидан алоқа соҳасига оид шикоят ва мурожаатларни тезкор қабул қилиш ҳамда қулайлик туғдириш мақсадида республикамизнинг барча вилоятларидан «1199» қисқа рақамига қўнғироқ қилиш имконияти яратилди. Ушбу қисқа рақамга тушаётган қўнғироқлар «Ўзбектелеком» АКнинг Call-center хизматига йўналтирилади ва унинг узлуксиз ишлаши таъминланади.
Шу вақтга қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирига уч усулда: murojaat.mitc.uz электрон манзили, (0-800) 200-41-07 телефон рақами ҳамда «Ўзбектелеком» АК савдо офислари орқали соҳага оид ариза, шикоят ёки таклифларни юбориш имкони мавжуд эди. Энди улар қаторига «1199» қисқа рақами ҳам қўшилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter