АКТ вазири Термиздаги Рақамли технологиялар ўқув маркази ва «Ўзбектелеком» офисига борди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган Рақамли технологиялар ўқув маркази фаолияти билан яқиндан танишди.
Ўқув марказини ташкил этиш учун «Ўзбектелеком» АК Сурхондарё филиалининг бўш турган биноси танлаб олиниб, тўлиқ таъмирдан чиқарилди.
Мазкур марказ замонавий компютер жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, унда компютердан самарали фойдаланиш, дастурлаш, веб-bдизайн, компютер графикаси асослари каби ихтисослашган ўқув курслари ташкил этилган.

Шу билан биргаликда ўқув марказида Термиз шаҳри ва Сурхондарё вилоятидаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ходимлари ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ўз малакасини оширмоқда.
Шуҳрат Содиқов раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳ Сурхондарё вилоятига хизмат сафарида давомида, «Ўзбектелеком» АК Сурхондарё филиали Термиз шаҳар телекоммуникациялар боғламасининг яқинда очилган Сотув ва хизмат кўрсатиш офисида ҳам бўлишди.
Ўтган йил давомида вилоятда замонавий телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида 51,3 минг рақамли 38 та замонавий телекоммуникация қурилмалари ўрнатилиб, станциялар сони 122 тага ва умумий сиғими 112,8 минг рақамга етказилган эди. Шунингдек, 2021 йилнинг ўтган даври давомида 920 км. оптик толали алоқа линиялари қурилиб, умумий узунлиги 5 минг км.га етказилди.
Аҳолига замонавий телекоммуникация хизматларини тақдим этиш мақсадида 2021 йил 3 март куни Термиз шаҳрида «Ўзбектелеком» миллий операторининг замонавий Савдо ва хизмат кўрсатиш офиси очилди. Ҳақиқатда бу масканда мижозлар учун барча шароитлар тўлақонли яратилган.

Бугунги кунда Сурхондарё вилоятидаги аҳоли масканлари 104 та почта алоқа бўлимлари орқали почта хизматлари билан қамраб олинган. 32 та алоқа бўлимларида аҳолига 16 турдаги давлат ва банк хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилган.
Боғламанинг хизмат хоналари замонавий таъмирланиб, ходимлар учун қатор қулайликлар яратилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter