АКТ вазири давлат мукофоти соҳиблари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига асосан, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали директорининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари Шербобоева Гулрух Бахтиёровна «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарорни қарорига биноан эса Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг 4-босқич талабаси Раҳимова Сайёра ва Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалининг 4-босқич талабаси Аҳматова Ситорабону Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири Ш. Содиқов юксак мукофотлар билан тақдирланган хотин-қизларимизни ушбу ютуқлари ва нафосат байрами билан самимий муборакбод этди.
Таъкидланганидек, аёл нафақат она, опа-сингил ёки фарзанд, балки фаол ходим, устоздир. Сўнгги пайтларда ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан аёлларга турли даражадаги раҳбарлик лавозимларининг ишониб топширилаётгани эса уларга давлат сиёсати даражасида эътибор, айтиш жоиз бўлса, эҳтиром кўрсатилаётганидан далолат беради.
Йилдан-йилга хотин-қизларимизнинг жамият ва мамлакатимиз ривожига қўшаётган улкан ҳиссалари ортиб бормоқда. Жумладан, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасида бугунги кунда 30 мингдан ортиқ ходимлар меҳнат қилаётган бўлса, уларнинг 9927 нафарини аёллар ташкил этиши, 542 нафар аёл бошқарув лавозимида фаолият юритаётганини юртимизда ҳотин-қизларнинг ҳар соҳада ўзларини кўрсатишлари учун етарли шароит яратилганидан далолатдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter