Аксилкоррупция агентлигига янги вазифа юклатилди
Коррупцияга қарши курашиш агентлигига давлат органларидаги ишонч телефонларининг доимий равишда ишлаб туришини текшириш учун «Сирли мижоз» тадбири асосида ўрганиш вазифаси юклатилмоқда.
Бу ҳақда президентнинг коррупцияга оид фармонида айтилади.
Бунда ишонч телефонларининг (Call-марказ) ҳамда давлат ташкилотларининг ўз расмий веб-сайтларида эълон қилинган телефон рақамларининг доимий равишда ишчи ҳолатдалиги, маълумотлар алмашинуви самарадорлиги, қайта алоқанинг мавжудлиги, шу жумладан, тезкорлиги ва белгиланган муддатларда амалга оширилиши даражасини текшириш ишлари олиб борилади.
Шунингдек, фармонга кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг мақоми оширилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter