Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Аккую» АЭС: Туркиядаги ядровий лойиҳа

«Аккую» АЭС: Туркиядаги ядровий лойиҳа

Туркия ўзининг денгизлари, гўзал табиати билан машҳур. Венгрия, Қозоғистон ва Ўзбекистондан бир гуруҳ жуналистларнинг илк ташриф буюрган жойи Силифка, яъни «Аккую» AЭС қурилиш майдонига энг яқин шаҳар бўлди.

Бу туман Ўрта ер денгизи соҳилига яқин, Мерсин шаҳридан 85 км узоқликда жойлашган бўлиб аҳолиси 100 минг кишидан ортиқ. Силифкада деҳқончилик ривожланган, туманнинг текис ерларида ерёнғоқ, дуккаклилар, кунжут, сабзавот, қулупнай, цитрус мевалар, шоли етиштирилади.

Иссиқ Ўрта ер денгизи иқлими кўплаб мамлакатларга экспорт қилинадиган сабзавот ва меваларни деярли йил давомида етиштириб беради. Тоғли ҳудудда чорвачилик, шаҳарнинг ўзида туризм бизнеси, озиқ-овқат саноати ривожланган.

Шаҳарда Гёксу дарёси оқади, миграция даврида февралдан майгача ва октябрда бу ерда кўчиб юрувчи 300 тагача қуш турларини учратишингиз мумкин. Иқлим ва доимий нам ҳаво туфайли, бугумвеллия, олеандр, лантана ва кактуслар худди дарахтлар каби яшнаб кўзингизни қувонтиради.

«Аккую» АЭС тарихда «барқарор» кредит олган биринчи ядровий лойиҳадир. Унинг барча тўртта қисми ишга туширилгандан кейин Туркиянинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг 10 фоизигача қопланиши режалаштирилган.

Ушбу давлат корпорацияси 2010 йилнинг 12 майида Россия Федерацияси ҳукумати ва Туркия Республикаси ҳукумати ўртасида ҳукуматлараро битим имзоланди ва «Аккую» АЭС Мерсин вилоятининг Гулнар туманида қурилмоқда. Энг яқин аҳоли маскани Буюкеджели қишлоғи. Қишлоқда 900 нафар одам яшайди. Аҳолиси чорвачилик, боғдорчилик ва балиқчилик билан шуғулланади.

Росатом халқаро бозорда, жумладан, атом электр станцияларини қуриш, уран қазиб олиш ва бойитиш, ядро ёқилғисини ишлаб чиқариш, етказиб бериш бўйича 75 йил давомида янги истиқболли инновацион маҳсулотлар бозорларини забт этмоқда. Водород энергияси, энергия сақлаш, ядро тиббиёти, шамол энергияси, композит материаллар, логистика бизнеси, экологик ечимлар – жами юздан ортиқ янги бизнес йўналишлари Росатомнинг ҳозирги мавқеини етакчи технология гигантлари билан бир қаторда белгилайди. Хўш, бу атом электр станцияларининг афзаллиги нимада? Аввало, Россия томонидан лойиҳалаштирилган атом электр станциялари хавфсиз ва ҳар йили иқлим ўзгаришининг асосий сабаби бўлган 210 миллион тоннадан ортиқ иссиқхона газлари чиқишининг олдини олади. 2021 йилда компания «яшил» биржа облигацияларининг биринчи тўпламини жойлаштирди.

«Аккую» AЭС ҳар бири 1200 МВт қувватга ега ВВЭР-1200 авлод III+ реакторларига эга тўртта энергоблокдан иборат бўлади. AЭСнинг тахминий хизмат муддати 60 йил ва яна 20 йилга узайтирилади.

Дмитрий Владимирович Романец, «Аккую» ядро АЖ қурилаётган АЭС директорининг қурилиши бўйича ўринбосари:

– Мен ҳар доим орзу қилардим, наҳотки мана шундай денгиз бўйига АЭС қуришнинг иложи бўлмаса деб, мана орзуим ушалди. AЭС ишга туширилгач, йилига 35 миллиард кВт/соатга яқин қувват ишлаб чиқаради. Бу ҳажм йирик метрополни, масалан, Истанбулни электр энергияси билан таъминлаш учун етарли. Дарҳақиқат, Aккую AЭС халқаро атом энергияси агентлиги, Халқаро ядровий хавфсизлик маслаҳат гуруҳининг хавфсизлик стандартлари ҳамда Европа ва жаҳон ядровий ҳамжамиятининг барча замонавий талабларига жавоб беради.

Узоқ муддатли шартномага кўра, «Аккую» нуклеар атом электр станциясини лойиҳалаш, қуриш, техник хизмат кўрсатиш, фойдаланиш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олди.

– AЭСнинг биринчи блокини ишга тушириш Туркия Республикаси томонидан қурилишга барча рухсатномалар берилганидан кейин 7 йилдан кечиктирмай амалга оширилиши керак, – дейди Дмитрий Романец бизга берган интервюсида. – Бугунги кунга қадар AЭС қурилиш майдончасида 20 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланган, уларнинг 80 фоизга яқини Туркия фуқароларидир. «Аккую» AЭС лойиҳасида ва унга алоқадор тармоқларда иш ўринларининг яратилиши минтақа аҳолисининг 30 минг кишигача кўпайиши ва шунга мос равишда товар, хизматлар бозори, транспорт ва уй-жой инфратузилмаси, меҳмонхона қурилишини ривожлантириш учун шароит яратади.

Анатолий Кирсанов, цех устаси: – Мен пайвандчиман, ўзбекистонликман. Айни пайтда АЭСда пайвандлаш ишлари билан шуғулланаман. Шароитлари яхши. Табиати гўзал. Бу ерда бизга ўхшаб турли мамлакатлардан келган ишчилар бор. Ҳатто уларнинг фарзандлари учун мактаблар очилган, текин уй-жой қилиб беришган.

АЭС ва экология

Албатта, АЭСнинг келажакда ишга тушиширилиши экологияга таъсири барчани бирдек ташвишга солиши бор гап. Атрофи турли ўсимликлардан иборат бу ҳудудда АЭСни ишга тушириш табиатга зарар етказмайдими, деган савол кўпчиликни қизиқтиради. Йўқ албатта! Атом энергиясини ишлаб чиқаришнинг афзаллиги – иссиқхона газлари чиқиндиларининг йўқлиги. «Аккую» AЭСнинг ишга туширилиши кўмир ва газ асосида электр энергияси ишлаб чиқариш ўрнини босиш ҳисобига атмосферага карбонат ангидрид гази чиқиндиларининг умумий миқдорини йилига ўртача 17 миллион тоннага камайтиришга ёрдам беради. Қолаверса, тупроққа, атмосферага ва денгизга зарарли чиқиндилар чиқарилмайди. Бу ерда тез-тез қирқилган дарахтлар ўрнига бошқа кўчатлар экиш акцияси ўтказилади. Денгиздан олинадиган, совутиш тизимида ишлатиладиган ва кейин денгизга қайтариладиган сув жисмоний, кимёвий ёки радиациявий таъсирга дучор бўлмайди.

Лойиҳанинг маҳаллий ҳамкорлари

Албатта, бирор лойиҳа амалга оширилаётганда аввало унинг маҳаллий аҳолига фойдаси кўзда тутилади. Қурилиш маҳсулотлари сифатлилиги билан донғи чиққан туркиялик тадбиркорлар АЭС ҳудудида маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйганлар.

Ресеп Ажер, «ИчташЭндюстриэль» техник офиси менежери:

– Компанияда икки йилдан ортиқ ишлаяпман. Корхонада 1850 нафар ходим арматурадан тўқилган устунлар, тиргагичлар, ясси ва фазовий ромлар, темир блоклар, кўприклар ишлаб чиқаради. Лойиҳани маҳаллийлаштириш доирасида бизнинг компанияда ходимларнинг 87 фоизи Туркия фуқароларидир.

Умут Aлптекин, компанияснинг харидлар ва логистика менежери:

– Мен логистика ва инвентар назорати учун жавобгарман. Металл конструкцияларни ишлаб чиқариш бўйича тендерлар ўтказамиз. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида субпудратчиларни халқаро стандартларга мос равишда тайёрлаймиз. Компаниямиз бутун Туркия бўйлаб 500 дан ортиқ маҳаллий субпудратчилар билан ишлайди. Бир йилда 60 минг тонна арматура ва 20 минг тонна пўлат материаллар етказиб берамиз.

Хроника

2010 йил бошланган «Аккую» АЭС лойиҳасининг амалга оширилиши осон бўлгани йўқ. Лойиҳани амалга ошириш учун қанчадан-қанча ҳужжатларга имзо чекилгани, битим тузилгани, турли ускуналарни ўрнатилгани – буларнинг барчаси жуда ката матонат ва сабр талаб қилади. Келинг, охирги 5 йилда амалга оширилган ишларни сарҳисоб қиламиз.

2017 йил 15 июнь куни Туркия Республикасининг Энергия бозорини тартибга солиш органи 49 йил муддатга электр энергияси ишлаб чиқариш учун лицензия берган бўлса, худди шу йили октябрь ойида компания 1-блокни қуриш учун чекланган рухсатнома олди.

Орадан бир йилдан ошиқроқ вақт ўтгач AЖга AЭСнинг 2-блокини қуриш учун чекланган рухсатнома берди. Бу бўлинманинг ядровий хавфсизлик билан боғлиқ бўлмаган объектларида қурилиш-монтаж ишларини бошлаш имконияти эди. Муҳандислик тадқиқотлари олиб борилди, чуқурни ўзлаштириш тугалланди ва реактор биносининг пойдевори тайёрланди.

Шу йили қурилиш майдончасига 1-қисм учун биринчи катта ҳажмли юк эритмани локализация қилиш мосламасининг корпуси, яъни эритма тузоқлари келтирилди. Яна бир хайрли янгилик барчани қувонтирди – Силифке шаҳрида ишчиларнинг фарзандлари учун ўқув мактаби очилди, яъни россиялик ходимларнинг фарзандлари энди она тилида таълим олиш имкониятига эга бўлди.

2020 йил август ойида 1-блокда реакторнинг қуруқ ҳимояси ўрнатилди, бу фавқулодда вазиятларда, шу жумладан, 9 баллгача бўлган зилзилалар пайтида атом электр станцияларининг ишончли ишлашини таъминлайдиган хавфсизлик элементи ҳисобланади. Сентябрь ойида эса реактор биноси ва 2-блок турбина корпусининг пойдевор плиталарини бетонлаш ишлари якунланди. Бу ерда ишлар жадаллашгандан жадаллашиб бораверди – буғ генераторлари, ядровий реактор кемаси (AЭС ишлаётган вақтда ядро ёқилғиси жойлаштириладиган ва ядро реакцияси содир бўладиган) келтирилди.

Ўтган йил декабрь ойида AЭСнинг биринчи блокида насос станциясининг пойдевор плитаси қурилиши бошланди. Бу йилнинг март ойидан то шу кунгача ҳам бир қанча ишлар амалга оширилди. Яъни 1-блокнинг реактор бўлинмасида реактор заводининг асосий жиҳозлари: реактор, буғ генераторлари, асосий айланма насосларни боғловчи асосий айланма қувур линиясида пайвандлаш ишлари бошланди. Қурувчилар атом энергетикаси ускунасини совутгандан сўнг денгиз ва тузсизланган сувни олиб ташлашни таъминлайдиган тушириш канали ва сифон қудуғини бир-бирига улашди. Иккинчи энергоблокнинг реактор биносига ички муҳофазанинг учинчи қатлами ўрнатилди. Учинчи блокда реактор биносининг бетон пойдевори тугатилди ва «эритувчи тузоқ» ўрнатилди. Шуниси муҳимки, бу қурилиш майдонида Германияда ишлаб чиқарилган сайёрамиздаги энг улкан Liebherr кранлари мавжуд.

Кадрлар

Бундай катта лойиҳалар учун энг малакали кадрлар муҳим. Шу боис бўлажак атом электр станцияси учун турк кадрларини тайёрлаш бўйича ҳамкорлик фаол ривожланмоқда. 2011 йилдан 2022 йилгача бўлган даврда Туркиядан 220 нафар талаба Россия илмий ядро университетида ўқишни тамомлади. Санкт-Петербург давлат политехника университетини 46 нафар битирган бўлса, айни пайтда 51 нафар туркиялик талаба Россияда «Аккую» AЭС учун мутахассислар тайёрлаш бўйича ўқишни давом эттирмоқда.

Пресс-тур охирлаётганда иштирокчиларга «Аккую» Нуклеар АЖнинг бош директори матбуот котиби Василий Корелский АЭСнинг бош директори Анастасия Зотеевадан тортиб энг оддий ишчиларигача турк тилида қўшиқ куйлашди. Клип «Меҳнаткашлар ва бағрикенглик» кунига бағишланган эди. Узоқ давом этган экскурсиядан кейин тақдим этилган дастурнинг бу бадиий қисми барчанинг кайфиятига кўтаринкилик бағишлади. Тадбир сўнгида АЭСнинг энг баланд нуқтасига чиқиб пастда ишлаётган ишчиларни кузатдик. Ускуналарнинг шовқини, машиналарнинг овози унга қўшилиб кетаётган қирғоққа урилган тўлқин – барча-барчаси ўзгача ҳолат эди. Буни фақатгина лентага ва суратга муҳрлаш муҳимроқ, чунки таърифлашга сўз ожизлик қилади.

Тадбиримизнинг иккинчи қисми банан плантацияси, қулупнай боғи, шаҳар мэрининг суҳбати бу алоҳида мавзу.

Барно Султонова

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг