Акциядорлар Цукербергни ағдаришмоқчи
«Facebook» миллионлаб фойдаланувчиларининг маълумотларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ можароларга ўралашиб қолганидан сўнг компаниянинг аксарият йирик акциядорлари ижтимоий тармоқ асосчиси Марк Цукербергни бошқарув раиси лавозимидан кеткизиш ҳаракатига тушиб қолишди. Бу ҳақда «Life.ru» хабар бермоқда.
Акциядорлар Цукерберг ва унинг атрофидагиларга жуда кўплаб ваколатлар бераётган компаниянинг ҳозирги икки босқичли тизимини ҳам ўзгартиришмоқчи. Уларнинг мақсади ижтимоий тармоқ асосчиси ўрнида янги, мустақил директорлар кенгаши раисини кўриш.
Норозилик сабабларидан бири шуки, ташкилотнинг ҳозирги корпоратив тузилмаси сабаб Цукерберг ҳам ижрочи директор, ҳам бошқарув раиси сифатида «дахлсиз» бўлиб қолмоқда. Дейишмоқчики, унинг айтгани айтган, дегани деган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter