Акбар Жўраевнинг чемпионлик унвони яна биттага кўпайди
Айни кунларда Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Бугун эркаклар ўртасида -102 кг вазн тоифасида баҳслар ўз ниҳоясига етди. Унда ўзбекистонлик спортчи Акбар Жўраев 3 та олтин медални қўлга киритди.
Акбар Жўраев даст кўтаришда 180 кг, силтаб кўтаришда 220 кг, икки кураш натижасига кўра 400 кг натижани қайд этиб, 3 та олтин медалга сазовор бўлди.
Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатининг яна бир куни ортда қолди. Унда Токио-2020 Олимпия ўйинлари чемпиони ва рекордчиси Акбар Жўраев -102 кг вазн тоифасида чемпионликни расмийлаштирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter