АИ-80 бензинга навбатлар юзага келмоқда
Расмий муносабатларда рад этилишига қарамай, Ўзбекистондаги АЁҚШларда АИ-80 бензин тақчиллиги кузатилмоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда фотолар, хабарлар тарқалмоқда.
Қайд этилишича, айрим АЁҚШларда АИ-80 бензин йўқ, борларида эса навбатлар юзага келган. Вилоятларда эса АИ-92 бензин деб сотилмоқда.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда «Ўзбекистонда АИ-80 бензин сотиб олишда чекловлар жорий қилинди, бу АЁҚШларда бензин тақчиллигига сабаб бўлиши мумкин» мазмунидаги хабарлар тарқалганди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ушбу хабарларга муносабат билдириб, «бугунги кунда бензин билан таъминлаш масалаларида ажиотажга сабаб бўладиган омиллар мавжуд эмас»лигини маълум қилган эди.
Шунингдек, нархларнинг ошиши ҳам расмий хабарларда инкор қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter