Аҳолиси кўпайган Тошкент, мағлубиятини тан олган Порошенко, Ўзбекистонда яна ёмғирли кунлар ва бошқа хабарлар
22 апрель куни турли қизиқарли воқеалар ва маълумотларга бой бўлмоқда. Ушбу кунда Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз. Бизни кузатишда давом этинг.
Жамият
Тошкент шаҳри аҳолиси сони 2,5 миллиондан ошди
Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 2019 йил 1 апрель ҳолатига 33 375,8 минг кишини ташкил этиб, 2019 йил бошидан 120,3 минг кишига ёки 0,4 фоизга ўсди, деб хабар берди Давлат статистика қўмитаси.
Вилоятлар орасида аҳоли сони бўйича Самарқанд вилояти (3 813,6 минг) етакчилик қилмоқда, кейинги ўринда Фарғона (3 695,5 минг) қайд этилган. Пойтахт аҳолиси сони 2,5 миллиондан ошган.
Хориж
Петр Порошенко мағлубиятни тан олди
Украина президентлигига номзод ва амалдаги президент Петр Порошенко сайловдаги мағлубиятни тан олди. Кеча бўлиб ўтган сайловда экзитпол натижаларига кўра овоз берувчилар Владимир Зеленскийга 73,2 фоиз овоз беришган.
Тавсия қиламиз
Ўзбекистонликлар асосан қайси касалликлардан вафот этиши маълум бўлди
Тошкентдан давлат уйини сотиб олиш учун камида 10 йиллик прописка талаб этилиши мумкин
Бозорлардаги нархлар: энг арзон гўшт Тошкент ва Нукусда, энг қиммати Термизда
Дунёдаги энг катта Қуръон китобларидан бири Самарқандда эканини биласизми?
Жамият
Ўзбекистонда ёмғирли кунлар давом этиши кутилмоқда
Республика Гидрометеорология маркази 23 апрель куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, юртимизда яна ёмғирли ҳаво давом этиши башорат қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter