Аҳолининг ичимлик сувидан қарздорлиги 1,1 трлн сўмдан ошиб кетган
Ўзбекистонда ичимлик суви истеъмолчиларининг давлатдан қарздорлиги айни пайтда 1,36 триллион сўмга етган. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» корхонаси матбуот котиби Акмал Муродов маълум қилди.
Шундан жисмоний истеъмолчиларнинг қарздорлиги 1,13 триллион сўмни ташкил этса, 224 миллиард сўм қарздорлик юридик истеъмолчиларнинг ҳиссасига тўғри келмоқда.
Қарздорлик миқдори энг юқори бўлган ҳудудлар эса:
- Тошкент шаҳри – 256 миллиард сўм;
- Андижон вилояти – 153 миллиард сўм;
- Тошкент вилояти – 147 миллиард сўм.
Шунингдек, тизимдаги катта муаммолардан яна бири ичимлик ва оқова сув тизимларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш бўлиб, 2022 йилда бундай ҳоатнинг 2240 таси аниқланган ва етказилган зарар миқдори жами 41,5 миллиард сўм ҳисобланган.
Бунда энг юқори кўрсаткичлар:
- Тошкент вилоятида – 572 та;
- Хоразм вилоятида – 940 та;
- Самарқанд вилоятида – 344 та ҳолатда қайд этилган.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида эса ичимлик ва оқова сув тармоқларига 407 та ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, унинг натижасида жами 3,9 миллиард сўмлик зарар етказилган.
Маълумот учун, қонунчиликка биноан истеъмолчилар ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари лозим.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter